Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистонда 2018 йил давомида давлат хизматларини кўрсатиш тартиби ҳамда муддатларини бузиш билан боғлиқ жами 80 515 та қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги директори Халилилло Тўрахўжаев маълум қилди, дея хабар беради ЎзА.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Шундан 67053 та ҳолатда аризаларни кўриб чиқиш муддати бузилган, 2739 та ҳолатда мурожаат қилган фуқаролардан ортиқча ҳужжат талаб қилинган, 3378 та ҳолатда тўғридан-тўғри давлат хизмати кўрсатилган, 445 та ҳолатда асоссиз рад этилган ва 6900 та ҳолатда бошқа қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилган.

Аниқланган ҳолатлар бўйича жами 3334 та ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилган. Жумладан, ваколатли давлат органларига ижро этилиши мажбурий бўлган жами 879 та тақдимнома, қонун бузилишига йўл қўймаслик бўйича 977 та огоҳнома киритилган.

Жорий йилнинг 23 июлида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, агентликка давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жарима қўллаш ваколати берилди.

Шунга кўра, агентлик томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида давлат хизматларини ўз вақтида ва белгиланган муддатларда кўрсатмаган, фуқарони чақиртириб, қўшимча ҳужжатларни талаб қилган ёки мурожаатни асоссиз равишда рад этган 1500 нафарга яқин давлат хизматчиларига нисбатан тўғридан-тўғри маъмурий жарима жазоси қўлланилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар