Бразилия ҳукумати жиноятчиликка қарши кескин кураш олиб бормоқчи, деб хабар беради «Вести».
Ҳукумат полицияга қуролланган қўшимча кучлар ажратишни режалаштирган. Полициячиларга камера берилади. Камера полициячиларнинг ҳаракати қонунийлигини исботлаш учун керак бўлади.
Кескин кураш дастурини Бразилия федерал судьяси таклиф қилган. У январь ойидан бошлаб Рио-де-Жанейро шаҳрига губернатор бўлиши кутилмоқда. Федерал судьяга кўра, энди шаҳарга қурол билан чиққан ҳар қандай фуқаро ўлдирилади.
Маълумот учун, ўтган йил давомида Бразилияда 64 мингта қотиллик содир бўлган.
Изоҳ (0)