Италиянинг «Милан» жамоаси ПСВ Эйндховен клубининг қанот ярим ҳимоячиси Ирвинг Лосанога қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Tuttosport хабар беради.
«Россонерилар» Мексика терма жамоасининг 23 ёшли ўйинчисини январда жамоага олиб келмоқчи ва аллақачон унинг агенти Мино Райолага мурожаат қилган.
Лосано ПСВ билан 2023 йилгача шартнома имзолаши кутилмоқда. Нидерландияликлар унинг трансфери учун камида 40 миллион евро ишлаб олишни кўзлаб турибди.
Маълумот учун, Ирвинг Лосано жорий мавсум ПСВ таркибида 17 ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 9 та голли узатма беришга эришган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)