Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Бош прокуратура томонидан 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор юналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили«да амалга оширишга оид Давлат дастурида Бош прокуратура масъул ҳисобланган бандлари ижро этилишининг дастлабки натижаларига бағишланган пресс-конференция ташкил этилди, деб хабар берди ЎзА.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

«Тараққиёт стратегияси» марказида бўлиб ўтган тадбирда Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев Стратегияни амалга оширишга оид Давлат дастурининг 63 бандида, шу жумладан, 21 бандида масъул ижрочи сифатида белгиланган Бош прокуратура томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилганини таъкидлади.

Жумладан, давлат бошқаруви органлари тизимини тубдан такомиллаштириш, ижро этувчи ҳокимият органларининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги доирасини қайта кўриб чиқиш асосида 86 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Бош прокуратуранинг бевосита иштирокида ишлаб чиқилиб, қабул қилинди.

Анжуманда давлат бошқарувига зарар етказиб келган 81 коллегиал орган тугатилганлиги маълум қилинди. 21 таси қайта ташкил этилган.

Тадбирда Эркин Йўлдошев ҳалол тадбиркор учун прокуратура органларининг эшиклари ҳамиша очиқ эканини маълум қилди.

«Ҳеч ким қонунсизликка кўнмаслиги, аксинча, қонуний ҳақини талаб қилишни билиши керак. Шунда қонунбузарлик барҳам топади», — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар