Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Жорий йилнинг август ойида ижтимоий тармоқларда Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳонийнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида маълумотлар тарқалганди, деб ёзади ЎзА.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Ташқи ишлар вазирлигининг 2018 йилги фаолияти якунларига бағишлаб ўтказилган анжуман доирасида «Fars News« ахборот агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Шерали Авазбеков И.Неъматовга ушбу хабарнинг нечоғли асосли эканига ойдинлик киритишини сўраб мурожаат қилди.
И.Неъматов эса ташрифнинг амалга оширилишини инкор этмаган ҳолда, саволни очиқ қолдирди ва унга 2019 йилги режалар тасдиқлангандан сўнг жавоб беришини маълум қилди.
«Албатта, Эрон минтақада муҳим аҳамиятга эга давлат. Мамлакатимиз ҳам ушбу давлат билан ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор билан қарайди. Ташриф борасидаги саволингизга келадиган бўлсак, олдиндан бир нима дейиш қийин. Бугун Ўзбекистон халқаро дипломатия хабига айланиб бормоқда. Бу бизнинг эмас, балки халқаро жамоатчиликнинг фикри. Қайд этиш керак, 2019 йилда қатор ташрифлар бўйича турли таклифлар бор. Аммо бу саволга ушбу масала бўйича аниқ режалар ишлаб чиқилгач жавоб бериш мақсадга мувофиқ бўларди», — деди Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари И.Неъматов.

Изоҳ
Асосий янгиликлар