Андижон вилояти Шаҳрихон тумани 3-сектор раҳбари ва мутасаддилар аҳоли хонадонларида бўлиб, якка-ёлғиз, кам таъминланган фуқароларнинг турмуш тарзи билан яқиндан танишди, дея хабар қилади Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати.
«Хусусан, имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари берилди. Туманнинг Қумқайроқ МФЙда истиқомат қилувчи 82 ёшни қарши олган онахон Инобатхон Ғаниэва ҳамда шу ҳудудда яшовчи Нўъмонжон Бабаровлар узоқ йиллардан бери ногиронлик аравачасига муҳтож эди. 3-сектор раҳбари ва мутасаддилар томонидан ушбу фуқароларнинг яшаш хонадонига ташриф буюрилиб, уларнинг ҳар бирига ногиронлик аравачаси топширилди», — дейилади хабарда.
Аҳоли томонидан бўлаётган мурожаатлар уйма-уй юриб ўрганилиб, уларга амалий ечим топилмоқда. Хусусан, Соҳиобод МФЙда яшовчи Роҳатхон Ғаниэва ва Ёқутхон Мўминоваларнинг суйилтирилган газ балонига эҳтиёжи борлиги аниқланиб, ушбу фуқароларга суйилтирилган газ баллонлари берилди.
Бундан ташқари туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ташаббуси ҳамда Соҳиобод МФЙ фуқароларнинг кўмаги остида шу ҳудудда истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган Донохон Эгамова ва Кароматхон Ҳакимоваларнинг яшаш уйлари қайтадан қуриб битказилди.
Изоҳ (0)