Ўзбекистонда 2018 йилнинг январь сентябрь ойида ишсизлик даражаси 9 фоизни ташкил қилди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Дарё» мухбирига маълум қилди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази томонидан Ўзбекистоннинг 72 та шаҳар ва туманларида 360 та ўзини ўзи бошқариш органи, 3 600 та уй хўжалиги ва 18 016 нафар фуқарони қамраб олган кенг кўламли ижтимоий текширув ишларини амалга оширилган.
Ўтказилган текширув натижаларига кўра, ишсизлик даражасининг энг юқори натижаси Сурхондарё (9,6%), Самарқанд (9,5%), Қашқадарё (9,5%) ҳамда Фарғона (9,4%) вилоятларида қайд этилган. Тошкент шаҳрида ишсизлик даражаси 7,5 фоизни ташкил қилиб, энг паст натижани қайд этган. Умумий ҳисобда иш билан таъминланиши зарур бўлган аҳоли 1 307,6 минг кишини ташкил қилмоқда.
Изоҳ (0)