Буюк Британия бош вазири Тереза Мей англия ҳарбийларига Рождество мурожаатини қилар экан, уларга Британия қирғоқлари ва ҳаво кенгликларини «Россия босқинидан ҳимоя қилгани учун» миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар берди.
Буюк Британия ҳукумати раиси Солсбери кўчаларини эски разведка бош бошқармаси собиқ зобити Сергей Скрипал ва унинг қизи Юлияни заҳарлаган асаб тизимини фаажловчи воситадан тозалаганликлари учун ҳарбий хизматчиларга миннатдорчилик билдирди.
Шунингдек, ҳарбийлар Британиянинг «ҳудудий сувлари ва ҳаво кенгликларини Россия босқинидан ҳимоя қилиш» ҳамда «Шарқий Европада иттифоқчиларни» мустаҳкамлашда иштирок этганини таъкидлади.
Британия бош вазири «Ислом давлати» террорчиларига қарши курашда халқаро ташкилотларнинг саъй-ҳаракатларига эътибор қаратди. «Янги йил кириб келиши билан бизни янги муаммолар кутмоқда. Аммо мен ҳар доимгидай уларга қарши туришингизни биламан. Жасорат, қатъиятлилик, қобилият билан» — деди Мей.
Разведка бош бошқармаси собиқ офицери Скрипал ва унинг қизи Англиянинг Солсбери шаҳрида 4 март куни заҳарланган. Ҳодиса халқаро зиддият келтириб чиқарди.
Британия ҳукумати заҳарлашни ташкил қилишда Россияни айблади. Россия ҳукумати барча айбловларни рад этди.
Изоҳ (0)