Унда билдирилишича, воқеа 27 апрель куни соат 09:05 ларда Бухоро вилояти, Вобкент тумани, I.Бухорий кўчасида содир бўлган. Вилоят ЙҲХБ ходими Ё.Мавлонов ўзига тегишли Cobalt’ни бошқараётиб, пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган қиз — 2009-йилда туғилган С.Н.ни уриб юборган.
Воқеа содир бўлган йўлФото: Бухоро вилояти ЙҲХБЙПХ ходими бошқаган CobaltФото: Бухоро вилояти ЙҲХБ
Бунинг оқибатида пиёда енгил тан жароҳатлари олган. Ходим жабрланувчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида уни шифохонага олиб борган. Ходим хизмат вақтида, ҳушёр ҳолатда, автомобилни бошқариш учун барча тегишли меъёрий ҳужжатларга эга бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Вобкент тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.