23 декабрь, якшанба куни Англия премьер лигаси 18-тур доирасида «Тоттенҳэм» «Эвертон» майдонига сафар қилди. «Гудисон Парк» стадионида кечган ўйинда меҳмонлар ишончли ғалабани қўлга киритди (6:2).
Учрашувда «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн дублга эришди. Англиялик футболчи «Эвертон» билан бўлиб ўтган кетма-кет 4 та ўйинда камида 2 тадан гол урди ва Майкл Оуэннинг 1998/01 йилларда «Ливерпуль» сафида «Ньюкасл»га қарши кечган ўйинларда қайд этган натижасини такрорлади.
«Тоттенҳэм» АПЛ мусобақа жадвалида 42 очко тўплаб, 3-ўринни эгаллаб турибди. «Эвертон» эса 11-поғонадан жой олган (24 очко).
Ҳарри Кейн эса тўпурарлар пойгасида 11 та гол билан Пьер-Эмерик Обамеянгдан(12 та гол) сўнг 2-ўринда бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)