Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Олмалиқнинг ОКМК (ёки АГМК) жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов клубдан кетди, деб ёзади «Championat.asia».

Фото: «Championat.asia»

Фото: «Championat.asia»

Таъкидланишича, клуб ва мураббий дўстона хайрлашган. Ашурматовнинг ўрнига «Бунёдкор» бош мураббийи Миржалол Қосимов келиши кутилмоқда.

Маълумот учун, ОКМК жорий мавсум Ашурматов қўл остида Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлди. Жамоа финалда «Пахтакор»ни мағлуб этди.

Энди клуб Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш учун Тожикистоннинг «Истиқлол» клубига қарши майдонга тушади. Ўйин 2019 йил 12 февраль куни бўлиб ўтади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар