Жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман суди томонидан 20 нафар маҳкум муддатидан илгари шартли озод қилинди. Бу ҳақида «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.
Самарқанд вилоят ИИБ 64/79-сонли жазони ижро этиш муассасаси биносида ўтказилган очиқ сайёр судда 20 нафар маҳкумларга нисбатан иш кўрилди. Улардан 18 нафарига нисбатан Жиноят Кодексининг 74-моддасига асосан ўталмай қолган жазо муддати енгили билан алмаштирилиб, қолган 2 нафар маҳкумларга нисбатан Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан ўталмай қолган жазо муддати, муддатидан илгари шартли озод қилиниб, озодликга чиқарилди.
Изоҳ (0)