Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

АҚШнинг Орегон штати университети олимларининг аниқлашича, 125 минг йил аввал Ғарбий Антарктика музлигининг эриши сабабли денгиз сатҳи ҳозиргидан 6—8 метр баланд бўлган. Бунга ўхшаш вазият яқин ўтмишда ҳам юз бериши мумкин, чунки музлик жанубий яримшардаги энг ожиз музликлардан бири ҳисобланади. Бу ҳақда Science хабар берди.

Фото: Science

Фото: Science

Ғарбий Антарктика музлигининг асоси денгиз сатҳидан пастда жойлашган. Океан сувлари ҳароратининг ошиши натижасида музликлар тез эриб кетиши ва денгиз сатҳини ошириб, қирғоқ бўйидаги катта ҳудудларини сув остида қолдириши мумкин. Олимларнинг фикрича, сўнгги йилларда кузатилаётган музликлар эришининг тезлашиши қисқа муддатли ҳодиса эмас, балки бу жараённинг бошланиши ҳисобланади. Палеолит даврида музликнинг эриши оқибатида денгиз сатҳи юз йиллик ичида 2,5 метрга кўтарилган.

125 минг йил аввалги эришнинг сабаби ҳозирги кундагидек иссиқхона газлари эмас, балки Ер айланиш ўқининг жойлашувидаги кичик ўзгариш бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар