«Uzavtosavdo» онлайн тизими орқали GM Uzbekistan автомобиллари харидини бронлашдаги 3 фоиздаги мажбурий бўнак тўлови бекор қилинди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати хабар беради.
Компания харидорлар мулоҳазаларини ўрганганда 3 фоиз миқдоридаги бўнак тўлови автомобилларнинг ўз вақтида етказиб берилишини таъминлашга тўсқинлик қилганини аниқлаган.
Бундан ташқари, компания автомобилларни етказиб бериш муддати 45 кунгача қисқартирган.
« ‘Uzavtosavdo’ онлайн тизими орқали GM Uzbekistan автомобилларини автомобиль қийматининг 85% ёки 100% миқдорини тўлагандан кейин харид қилиш мумкин бўлади, автомобилни олиш навбати эса, тўлов амалга оширилган кунга қараб шакллантирилади. Автомобиль қийматини биринчи бўлиб 100% тўлаган харидор биринчилардан бўлиб ўз автомобилини олади», – дейилади «Ўзавтосаноат» хабарида.
Шунингдек, компания 2019 йил учун контрактациянинг бутун ҳажми тақдим этилганлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)