Муҳтож оилаларга уй-жой, зарур маиший техника жиҳозлари ажратиш, уй-жойини таъмирлаш, тиббий хизматга эҳтиёжи ва кредит олишга хоҳиши бўлган оилаларга ёрдам берилмоқда, деб ёзади ЎзА.
Андижонда шу йилда ногиронлиги бўлган 238 фуқаро уй-жой берилди. Республика миқёсида 21 500 дан зиёд ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд ва ночор оилалар арзон уй-жойлар билан таъминланди.
Бундан ташқари, 30 500 га яқин ногиронлиги бўлган шахсларга умумий қиймати 3,6 миллиард сўмлик протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация воситалари сотиб олинди. Уларнинг 16 000 нафари реабилитация марказларида даволанди ва бу мақсадлар учун 17 миллиард сўм маблағ ажратилди.
Изоҳ (0)