Google компанияси Нью-Йоркдаги Хадсон скверда умумий қиймати бир миллиард долларга тенг бўлган янги кампус қурилишига инвестиция киритиш ниятида. Бу ҳақда компания ўз блогида маълум қилган.
Ҳозирда АҚШнинг энг катта шаҳрида компаниянинг 7 мингга яқин ходими фаолият юритмоқда. Google кейинги ўн йилликда ходимларининг сонини икки баравар ошириш ниятида.
Хадсон сквернинг умумий майдони 157 000 квадрат метрни ташкил қилади. Бу ерни компания халқаро бизнесни ташкил қилиши бўйича асосий масканга айлантиради. Компания ходимлари Хадсон стритдаги бинога 2020 йилда кўчиб ўтиши режалаштирилган. Вашингтон стритдаги учинчи офис эса яна икки йил ўтиб очилади.
Изоҳ (0)