Қўқон шаҳрида электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими – AСКУЭ жорий этилмоқда. Шу мақсадда шаҳарга 59 163 дона «ақлли» ҳисоблагич келтирилди. Бу ҳақида «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар берди.
Лойиҳа доирасида шаҳар ҳудудидаги ҳисоб нуқталарига жами 59 168 та, жумладан: нимстанцияларга 143 та; аҳоли истеъмолчиларига 53 983 та ҳамда улгуржи истеъмолчиларига 4 673 та электр ҳисоблагичлар ва ҳисоб нуқталаридан маълумотларни йиғиш учун нимстанция ва трансформатор пунктларига 373 та концентраторлар ўрнатилади.
Қўқон шаҳридаги 53 983 аҳоли хонадони ва улгуржи истеъмолчиларнинг электр ҳисоблагичлари бепул алмаштирилмоқда. Бу ишларга 400 нафардан зиёд соҳа мутахассислари ва МИБ ходимлари жалб этилган.
Ҳозирда Қўқон шаҳрида электр энергияси истеъмолчилари 6 та нимстанция ва ундан чиқувчи 113 та 6 кВ ли электр узатиш тармоқлари ҳамда 556 та трансформатор пунктлари орқали электр энергияси билан таъминланмоқда.
Изоҳ (0)