Британиялик машҳур актриса Кира Найтли Британия империяси ордени офицери нишони билан тақдирланди, деб ёзади «Аргументы и факты».
«Драматик санъат ва хайрия соҳасидаги хизмати учун Британия империяси ордени белгисини олган Кира Найтлини табриклаймиз», — дейилади Букингем саройининг Twitter’даги хабарида.
33 ёшли актрисага мукофотни Уэльс шаҳзодаси Чарлз топширганлиги таъкидланмоқда.
Кира Найтли томошабинларга «Кариб денгизи қароқчилари», «Андиша ва ғурур», «Тазарру» каби картиналардаги роллари билан машҳур.