Гана университети ҳудудида ҳинд сиёсий арбоби Маҳатма Ганди шарафига ўрнатилган ҳайкал бузиб ташланди, деб хабар бермоқда The Guardian нашри.
Африкаликлар Гандини ирқчиликда айблашган. Қайд этишларича, Ганди ўз чиқишларида ҳиндистонликлар африкаликлардан кўра юқорироқ мавқега эга эканлигини таъкидлаган.
«Ҳайкалнинг олиб ташланиши ганаликлар учун катта ютуқ — бу ҳайкал бизга доим қадр-қимматимиз йўқлигини эслатиб турарди», — деб айтган университет талабаларидан бири.
Изоҳ (0)