Исроил мудофаа вазирлиги, Фаластин пойтахти Рамаллоҳни блоклаб қўйди. Бунга исроиллик икки фуқаронинг ўлдирилгани сабаб бўлди, деб изоҳ берган Исроил ҳарбий вакили Йонатан Конрикус. Бу ҳақда «РИА-Новости» хабар беради.
Жиноятчилар автобус бекатига ҳужм қилиб, уни ўққа тутишган.
Рамаллоҳда Фаластин президенти Маҳмуд Аббоснинг қароргоҳи жойлашган. Шунингдек, бу ерда ҳукумат ва бошқа мамлакатлар дипломатик корпуслари жойлашган.
Изоҳ (0)