Хитой ҳукумати канадалик Майкл Спэйворни ҳибсга олишди. Бу ҳақда бугун, 13 декабрь куни Global News телеканали хабар бермоқда.
«Биз Канада фуқароси Майкл Спэйвор қўлга олингани ҳақида хабаримиз бор, у бугунгача Хитойда бедарак йўқолган фуқаролар рўйхатида эди», – деб маълум қилган Канада ТИВ вакили.
Вакил Канада фуқароси шимолий Хитойда жойлашган Даньдун шаҳрида сақланаётган бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам айтиб ўган.
Майкл Спейвор Paektu Cultural Exchange, халқаро нодавлат ташкилотга эгалик қилади. Paektu Cultural Exchange, Шимолий Кореяга турлар ва мамлакатдаги хоккей бўйича чемпионатларни ташкиллаштириш билан шуғулланади. Бундан ташқари, Майкл Спейвор собиқ профессионал баскетболчи Дэннис Родман ва КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан учрашувни ташкиллаштирган.
Изоҳ (0)