Британияликларнинг айтишича, гиёҳвандлик моддалари савдосидан олинган маблағлар Яқин Шарқда терроризм ҳомийлигига йўналтирилади, дея хабар берди «Лига».
Уммон кўрфазида Британиянинг қироллик флотига қарашли HMS Dragon кемаси томонидан маҳаллий қуруқ юк ташийдиган кема тўхтатилиб, ундан қиймати икки миллион АҚШ доллар бўлган гиёҳвандлик моддалари қўлга олинди.
Гиёҳвандлик моддалари орасида ярим тонна героин ва тўққиз килограмм метамфетамин бўлган.Маҳаллий бозорда ушбу моддаларнинг нархи икки миллион АҚШ долларини, Британияда эса бир неча бор кўпроқни ташкил қилади.