Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги Эски Чархин пости ёнида темирйўл устидаги кўприк авария ҳолатга тушиб қолган, дея маълум қилди «Xabar.uz».
Маълум бўлишича, кўприк Оқдарё туманидан ўтувчи М-37 «Самарқанд—Бухоро—Туркманбоши» автомобиль йўлига бориб туташади.
«Бу йўлдан кунига минглаб енгил ва оғир юк автомобиллари қатнайди. Йўлнинг ҳозирги ҳолати эса жуда хавфли ва аянчли. Кўприкдан юрак ҳовучлаб ўтасиз, машинангиз ғилдираги тушиб кетар даражада бетонларда ёриқлар пайдо бўлган», – дейилади хабарда.
Ҳозирда кўприкнинг ўта яроқсиз ҳолатдаги қисми ёпиб қўйилган, оғир юк машиналари ва енгил машиналар кўприкдан бир томонлама ҳаракатланмоқда.
Изоҳ (0)