2018 йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича «Ўзавтосаноат»нинг йиғилган, бироқ тақсимланган даромади 187,6 млрд сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Spot компания молиявий ҳисоботига асосланиб хабар берди.
Ушбу давр давомида «Ўзавтосаноат» 12,4 млрд сўм миқдорида солиқлар ва мажбурий тўловларни амалга оширган.
«Ўзавтосаноат»нинг солиқларни тўлашдан аввалги даромади 54,5 млрд сўмни ташкил этган. Даромад солиғи 1,8 млрд сўмга тенг бўлган.
Йилнинг биринчи ярмида компания соф фойдаси 52,6 млрд сўмни ташкил қилган.
Ушбу даврда амалга оширилган йирик битимлар орасида Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive устав фондига ўтказилган 102 млн сўм (тахминан 10 млн доллар), General Motors Uzbekistan - 600,5 млрд сўм ва «Олмазор кичик саноат» зонасига (555 млн сўм) ўтказилган маблағларни таъкидлаб ўтиш мумкин.
Изоҳ (0)