Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мингбулоқдаги нефть конида портлаш ва нефть сизиши аломатлари аниқланмади. Бу ҳақда конда бўлиб қайтган «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида жойлашган нефть конида 5918 метр чуқурликдаги бурғулаш ишлари сентябрь ойида якунланган. Мустаҳкамловчи қувурлар туширилган, атрофи цементланган. Шундан бери синов ишлари кетмоқда.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

— Қудуқда синов ишлари олиб бориш кўзда тутилган 5 та қатламдан 2 тасида бу жараён якунланди. Ҳозир учинчи қатламда синовларни бошлаш арафасидамиз, — дейди «Мингбулоқнефть» Ўзбекистон— Хитой қўшма корхонаси бош муҳандиси Исроилхўжа Улуғхонов.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Бош муҳандиснинг айтишича, икки қатламдаги синов ишлари давомида олинган нефть ва газ намуналари таҳлил учун Хитой ҳамда Ўзбекистондаги илмий-тадқиқот институтларига юборилган. Кенг кўламда нефть олиниши эсатўртинчи ва бешинчи қатламдан кутилмоқда.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Исроилхўжа Улуғхонов ижтимоий тармоқлар ва интернет нашрларида тарқалган кондан нефть сизганлиги ҳақидаги тахминларни рад этди. Унинг айтишича, корхонада ўрнатилган кучли босимга мўлжалланган қурилмалар бунга имкон бермайди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

-Нефть чиқадиган бўлса қувурлар орқали тўғри ажратувчи қурилмаларга бориб тушади, кейин резервуарларга ўтади. У ердан махсус ускуналар ёрдамида машиналарга қуйилади. Ҳаммаси ўйланган ва ҳисоб-китоб қилинган. Мингбулоқда 1992 йили нефть фаввораси отилганда портлаш ва аланга бўлгани тўғри, чунки ўша пайтларда бунақа мукаммал ва кучли босимни кўтара оладиган қурилмалар бўлмаган. 1989 йилдан бери шу объектда ишлайдиган мутахассис сифатида буни яхши эслайман, — дея таъкидлади Исроилхўжа Улуғхонов.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Бош муҳандиснинг айтганларига ишонч ҳосил қилиш учун корхона ҳудудини кўздан кечирдик. Портлаш ёки нефть сизиши аломатлари кўзга ташланмади. Кириб-чиқишда чекловларга дуч келинмади, атроф ҳам ўраб олинмаган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Мингбулоқнефть» корхонаси жойлашган «Чордана» маҳалласида 747 хонадон мавжуд, 4048 нафар фуқаро истиқомат қилади. Улар орасида ўндан ортиқ киши кон ва резервуарда ишлайди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

—6 декабрь куни тушга яқин кучли гумбурлаган овоз бизнинг идорада ҳам эшитилди, дераза ойналари зириллаб кетди. Дастлаб ер қимирлади деб ўйладик. Кейин бундай бўлмаганини билгач, конга бориб келдим. Хитойлик ва маҳаллий мутахассислар билан ҳамма ерни айланиб чиқдим. Гумбурлаш ёки портлашгаасос бўлиши мумкин бўлган аломатларни кўрмадим. Эртасига, 7 декабрь куни нефть кони билан боғлиқ гап-сўзлар кўпайиб кетгач, бир кун олдин кўрганларимга ҳам ишонмай, яна бордим. Хайрият, тинчлик-омонлик экан, — дейди «Мингбулоқнефть» корхонаси жойлашган «Чордана» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Салоҳиддин Шермирзаев.

Шубҳа-гумонларни кондан қайтаётгандаги ҳолат ҳам аритиб юборди. Корхонадан 500-700 метр чамаси наридаги хонадонда тўй тараддуди экан.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

—Нимадир портлаганда тўй кўнгилга сиғармиди? Бугун ўғлим Исломжонни уйлантириб, келин туширяпмиз, хурсандчилигимизга шерик бўлинглар, — дейди корхона жойлашган «Чордана» маҳалласида яшовчи Шаҳзода Абдураҳмонова.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Сафар давомида Намангандаги гумбурлаш овозлари Мингбулоқда нефть қидириш ишлари билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминларни исботловчи далиллар топилмади. Воқеага ойдинлик киритиши мумкин бўлган бошқа тафсилотлар эса ҳозирча мавҳум бўлиб турибди.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Молия
Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтинги янгиланди. Нималар ўзгарди?
Маҳаллий
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга қамалди, журналист Лолагул Қаллиханова суд залидан озод қилинди 
Спорт
Фигурали учиш бўйича Ўзбекистоннинг 10 карра чемпиони Татьяна Малининанинг 18 ёшли ўғли АҚШ чемпионига айланди