Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси самолёт сотиб олди. Месси Аргентинага бориб келиш учун Gulfstream V (2004 йил модели) самолётини 15 миллион долларга харид қилган.
Самолётда йўловчилар учун 16 та ўриндиқ бор. Улар бир вақтда 8 та каравотга айланиш имкониятига эга. Бундан ташқари самолётда 2 та ювиниш хоначаси ҳамда 2 та ошхона мавжуд.
Самолётнинг дум қисмида Месси ўйнайдиган 10-рақам акс этган. Самолёт зинасидан эса Мессининг оила аъзолари номлари ўрин олган.
Изоҳ (0)