8 декабрь, шанба оқшомида футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 15-турида «Барселона» «Эспаньол»ни сафарда 4:0 ҳисобида енгди.
Ўйинда Лионель Месси дублга эришди. Натижада Мессининг Ла Лига жорий мавсумидаги голлари сони 11 тага етди.
31 ёшли аргентиналик футболчи Ла Лига тарихида кетма-кет 13 мавсумда 10 ва ундан ортиқ гол урган илк ўйинчи бўлди. Бундай натижани аввал ҳеч ким қайд эта олмаган.
Месси айни дамда Ла Лига тўпурарлигини «Жирона» ҳужумчиси Кристиан Стуани билан бўлишиб турибди. Стуани ҳисобида ҳам 11 та гол мавжуд.
Мессининг голларини томоша қилинг:
Изоҳ (0)