9 декабрь кунги об-ҳаво совиши ва ёғингарчиликдан сўнг ўзбекистонликларни илиқ об-ҳаво кутмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет ҳисоботида маълум қилинди, деб ёзади Repost.
Тошкент, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида 10 декабрь куни жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Бироқ 11 ва 12 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмаяпти, 10 декабрдан 12 декабргача кундузи ҳарорат 10 даражагача илийди.
Ой ўртасига келиб ҳавонинг янада исиши ваъда қилинмоқда. Булутлар ўрнини қуёш эгаллайди, ҳаво ҳарорати эса 14 даражагача исийди. 13 декабрь, пайшанба куни ҳарорат кундузи 13 даражагача, келгуси куни эса 14 даражагача илийди.
Республиканинг тоғли ҳудудларида 9—10 декабрь кунлари жойларда ёғингарчилик кутилмоқда, 11—12 декабрь кунлари эса ёғингарчилик бўлмайди. 11—12 декабрь кунлари тоғларда кундузги ҳарорат 2 даражадан 7 даражагача илиқни ташкил этади.
Изоҳ (0)