• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё суриштируви»: Суғурта компанияси самарқандлик тадбиркорнинг суғурта пулини тўлашдан бош тортди

    Самарқандда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи Лазиз Қосимов «Дарё» таҳририятига мурожат қилиб, Alskom суғурта компаниясининг Самарқанд филиалидан 50.669.545 (эллик миллион олти юз олтмиш тўққиз минг беш юз қирқ беш минг) сўм суғурта пулини ололмаётганлигидан шикоят қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мазкур мурожат асосида «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев журналистик суриштирув олиб бориб, тадбиркор ва суғурта компаниясининг Самарқанд филиали вакилларининг факрларини эшитди.

    —Пастдарғом туманидаги иссиқхонани харид қилиб, оила аъзоларим билан биргаликда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва чет давлатга экспорт қилиш мақсадида «Agro Eco Invest Export» МЧЖни ташкил қилгандим. Тадбиркорлик фаолиятини юритиш мақсадида «Ҳамкорбанк» Боғишамол филиалидан кредит олиб, қишки мавсумга тайёргарлик кўриш ишларини бошлаб юборгандим, — дейди тадбиркор Лазиз Қосимов. — Мазкур иссиқхонамни гаровга қўйиб, банкдан кредит олдим. Кредит олишда банк ходимлари Alskom суғурта компаниясининг Самарқанд филиалидан суғурта қилиб келишимни айтишди. Гаровга қўйилган мол-мулкни банк айтган суғурта компаниясидан 2018 йилнинг 9 июлидан 2021 йилнинг 12 июлига қадар турли хил хавф-хатарлардан суғуртадан ўтказиб келдим. Жорий йилнинг 1 сентябрь куни соат тахминан 14.00 атрофида бўлган кучли шамол натижасида иссиқхонанинг полиэтилен плёнка қопламалари бир зумда йиртилиб, эккан ниҳолларим поймол бўлди.

    Тадбиркорнинг таъкидлашича, у иссиқхонага шикаст етказилган куни Alskom суғурта компаниясининг Самарқанд филиали масъул ходимларига ҳам телефон, ҳам ариза орқали мурожаат қилиб, кучли шамол иссиқхонанинг плёнкаларини учириб кетганлигини маълум қилган. Бироқ, тадбиркорнинг қилган мурожаати бўйича суғурта компаниясидан бирор вакил келиб кўрмаган ва табиий офат бўйича ҳужжатни расмийлаштирмаган.

    —Иссиқхонани суғурта қилдириб, банкдан 350 миллион сўм кредит олиб, эндигина иш бошлагандим. Аммо табиий офат натижасида иссиқхонамга катта зарар етказилди. Суғурта компанияси билан тузилган шартноманинг 3.1 бандида суғурта ҳодисаларига довул, бўрон, тўфон, тайфун, шторм, қуюн ва бошқа табиий офатлардан объектга зарар етказилиш сабабли гарров қўювчига зарарни қоплаб бериш мажбуриятини компания олган, — дейди тадбиркор Л. Қосимов.—Аммо суғурта компанияси 2018 йилнинг 18 октябрь ва 21 ноябрдаги хати билан зарарни тўлаб беришдан бош тортган. Бу эса мени банкрот ҳолатига олиб келиб, банкдан олинган кредит пулларни ўз вақтида тўлай олмаслигимга ва хонавайрон бўлишимга сабаб бўлди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Alskom суғурта компаниясининг Самарқанд филиали директори Шербек Маҳмудов фикрларини ҳам эшитдик.

    — Суғурта пули масаласидаги барча мурожатларни бош офисимиз ҳал қилади. Биз зарур ҳужжатларни тайёрлаб, уларга юборамиз. Улар ўрганиб, сўнг суғурта пули бериш ё бермаслигини айтади. «Agro Eco Invest Export» МЧЖда содир бўлган ҳолатни ўрганиб, ҳужжатларни юборгандик. Улар ҳолатни ўрганиб, келтирилган зарар учун суғурта пули чиқармаслигини билдирган, — дейди Ш.Маҳмудов.

    Филиал раҳбари тадбиркор Л.Қосимовнинг мулкига етказилган зарар бўйича ўзининг юқори ташкилотига юборган барча ҳужжатларини бизга тақдим этмади. Фақатгина суғурта пулини рад этувчи хат ва суғурта ходисаси рўй берганлиги тўғрисидаги билдиргини кўрсатди, холос. Тадбиркор бизга тақдим этган билдирги билан ҳолат юзасидан филиал томонидан тўлдирилган билдирги икки хил бўлиб чиқди. Яъни, тадбиркор тақдим этган билдиргининг биринчи ва иккинчи қисмлари тўлдирилмаган бўлса, Alskom суғурта компаниясининг Самарқанд филиали тақдим этган ҳужжатда билдирги тўлиқ тўлдирилган.

    Тўғри, суғурта ходисаси рўй берганлиги тўғрисидаги билдирги кўп аҳамиятга эга бўлмаслиги мумкин. Аммо ҳужжатларнинг икки хилда эканлиги бизни ажаблантирди. Қолаверса, бошқа ҳужжатларнинг бизга тақдим этилмагани ҳам ғалати.

    Alskom суғурта компанияси бош директор ўринбосари Ф. Ҳасанов имзолаган хатда суғурта пулини беришни рад этиш тўғрисида қуйидаги сабаблар келтириб ўтилган.

    «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Самарқанд вилоят Гидрометеорология марказининг 2018 йил 4- октябрдаги №626/203-сонли маълимотномасида 2018 йилнинг 1 сентябрь куни воқеа содир бўлган ҳудудда шамолнинг тезлиги 9 м/с бўлганлиги тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология марказининг №25-01/535-сонли маълумотномасида 2018 йил 1 сентябрь куни Самарқанд вилояти ҳудудида шамолнинг энг юқори тезлиги 11 м/с бўлгани тасдиқланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, 2018 йил 9 июлда тузилган №Ш 9-2/2-2/0051-сонли «Гаровга қўйилаётган мол_мулкни суғирта қилиш» шартномасига асосан Компаниямизнинг суғурта даъволарини кўриб чиқиш ва бартараф этиш комиссияси томонидан қабул қилинган 688-сонли суғурта қарорига кўра суғурта товонини тўлаш рад этилганлигини ҳамда суғурта шартномасининг 11.3 бандига асосан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигиа мувофиқ тегишли суд инстанциясига мурожат қилиш ҳуқуқига эга эканлигингизни маълум қиламиз».

    Мурожаатни ўрганиш жараёнида аниқ бўлишича, суғурта шартномасининг 6.3 бандида суғурта қилувчининг суғурталанган объектга зарар етказилганлиги ҳақидаги аризаси, суғурталовчининг вакиллари томонидан тузилган кўздан кечириш далолатномаси ҳамда ваколатли органларнинг ҳужжатлари суғурта қопламасини тўлаб бериш учун асос ҳисобланади. Суғурта қилдирувчи суғурталовчига ариза билан биргаликда зарар сабаби ва миқдорини тасдиқловчи барча зарур ҳужжатларни тақдим этиши шартлиги белгилаб қўйилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Суғурта шартномасида келтирилган ҳолатлар бўйича тадбиркор Л. Қосимов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

    – Суғурта шартномасининг учинчи бандида мулкка зарар келтирувчи хавф гуруҳлари келтириб ўтилган. Аммо айнан хавф гуруҳларининг коэффицентлари келтирилмаган. Қолаверса, «Ҳамкорбанк» айнан Alskom суғурта компаниясидан суғурта қилишимни талаб қилди. Нега банк тўғридан-тўғри битта суғурта компаниясидан суғурта қилишимни талаб қилганини тушунмадим,— дейди тадбиркор. — Қолаверса, мен воқеа содир бўлган куни мурожаат қилганман. Суғурта компанияси биринчи жавоб хатини бир ярим ойда, иккинчи жавоб хатини эса салкам уч ой деганда юборяпти. Ҳамма ҳужжатлар, ҳатто ҳолат акс этган расм ва видеоларни ҳам ўзим етказдим. Улар бир марта бориб олган расмлари ўчиб кетган экан. Наҳотки суғурта компанияси вакиллари ўз ишига шунчалик лоқайдлик, масъулиятсизлик билан ёндошса?

    Банк ва суғурта компанияси ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги саволимизга суғурта компаниясининг Самарқанд филиали раҳбари қуйидагича изоҳ берди.

    — «Ҳамкорбанк»ка 600 миллион сўм депозит маблағи жойлаштирганмиз. Шунинг эвазига банк кредит олувчи мижозларга бизнинг суғурта компаниямизни тавсия этган. Аммо тадбиркор исталган суғурта компаниясидан суғурта қилиши мумкин, — дейди филиал раҳбари Шербек Маҳмудов.

    Мазкур аризани ўрганиш жараёнида тадбиркор суғурта шартномасида барча ҳолатлар, хусусан, шамол ёки бошқа табиий офатнинг аниқ миқдори кўрсатиб қўйилса, суғурта қилувчи шунга қараб суғурта компаниясини танлаш имконияти пайдо бўлишини билдириб ўтди.

    — Суғурта пулини олиш учун жуда кўп югурдим, компания айтган барча ҳужжатларни тақдим қилдим. Аммо тушуниб етдимки, компания менга барибир суғурта пулини бермайди. «Дарё»га мурожаат қилишимнинг сабаби шундаки, аввало суғурта компанияси ўзининг шартномасини тўлиқ қилиб, хавф туғдирувчи ҳолатларни аниқ кўрсатиши лозим. Шундагина мен каби бошқа тадбиркорлар суғурта пулини олишда қийналмайди, катта миқдорда зарар кўрмайди.

    07.12.2018, 22:26   Изоҳ (0)   33309
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Конституция байрами арафасида 136 кишини афв қилди

    07.12.2018, 21:56

    Навоийда XIX—ХХ асрларга тегишли заргарлик буюмлари топилди

    07.12.2018, 21:53

    Тошкентда қуриладиган Central Park, йилнинг энг яхши смартфонлари, Путиндан кечирим сўраган Лукашенко ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    07.12.2018, 21:32

    Америка компанияси Dori-Darmon унга ишончли бошқарувга берилиши тўғрисидаги шартномани имзолади

    07.12.2018, 21:20

    Норин туманида ЙТҲларнинг олдини олиш учун 24 километр масофага нур қайтарувчи чизиқлар тортилди

    07.12.2018, 20:58

    Тошкент шаҳар ИИББ газ билан тўлдирилган шарлар хавфлилиги ҳақида огоҳлантирди

    07.12.2018, 20:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Систит — бу уят эмас!


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жуда кўп миқдорда фирибгарлик қилган ўзбекистонлик АҚШдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 3 июн, 08:33

    Туркияда салкам 6 магнитудали зилзила содир бўлди (видео) 

    Дунё | 3 июн, 08:19

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45

    “Украина ўт очишни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда” — Владимир Зеленский

    Дунё | 2 июн, 23:30

    Парижда Макроннинг ҳайкали ўғирлаб кетилди

    Дунё | 2 июн, 23:15

    Япония 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисни иш билан таъминлайди

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:58

    Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Нималарга келишилди?

    Дунё | 2 июн, 22:40

    Ямал “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 2 июн, 22:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.