Тошкентда ўрта асрлар сирини тайёрлаш усулини қайта тиклаш ва Бухоро анъанавий мовий сополини ҳаётга қайтариш бўйича лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Ўзбекистонда жойлашган ўрта асрлар ёдгорликларидан олимлар ва кенг омма эътиборини биринчи навбатда ўзига жалб этувчиси ислом меъморчилиги ижоди — Самарқанд, Бухоро, Хива ва бошқа шаҳарлардаги масжид ва мақбаралардир. Уларнинг аксарияти Ўрта Осиё ва Эрон меъморчилигига хос бўлган сирланган ғишт билан қопланган.
Шунга қарамасдан, ўрта асрлар сирини тайёрлаш усули аллақачон йўқолган.
Михо музейи (Япония) махсус илмий ходими, археолог ва тарихчи С.Лаптев бошчилигидаги олимлар, архитектор-реставраторлар, сопол усталари гуруҳи анъанавий ишқор сири ва Бухоро анъанавий сополини қайта тиклаш билан шуғулланмоқда.
С.Лаптев пойтахтда 10—11 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» халқаро медиа-форуми доирасида ўз тадқиқоти ва ишлари натижаси билан бўлишади.
Изоҳ (0)