Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2019 йилда мамлакатнинг 200,4 минг фуқаросини хорижий давлатларда ишга жойлаштиришни ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг муҳокама учун чоп этилган қарори лойиҳасида сўз юритилади, деб ёзади «Газета.uz».
Аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш дастури доирасида келгуси йилда 952,1 минг кишини иш билан таъминлаш, жумладан, 413 мингта янги иш ўрни яратиш ва 338,7 минг кишининг бандлигини таъминлаш белгиланган.
Қарор лойиҳасида 273,4 минг норасмий бандларни расмий бандлигини (легаллаштириш) таъминлаш кўзда тутилган. 2021 йилга қадар расмий бандлик секторини ҳозирги 59,8 фоиздан 65 фоизгача ошириш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)