Асли россиялик бўлган болгариялик Димитар Саватинов дунёнинг энг кучли одами. У экстрим бўйича кўплаб турнирларда ғалаба қозонган, 2014 йилда у America’s Strongest Man номини қўлга киритган. Бир йилдан сўнг у нуфузли Arnold Strongman Classic турнирида тўртинчи ўринни эгаллади, дея хабар берди Tjournal.
2018 йилнинг мартида у яна бир бор Шварцнеггер номидаги мукофотга даъвогарлик қилмоқчи бўлди ва у ерда «Игри Престолов» сериалидаги роли орқали таниш бўлган Хафтор Бёрнссон билан рақиб бўлди.
Улар янги шартга кўра вазни 186 килограмм бўлган тошни кўтариши керак эди.
Димитар биринчи иштирокчи бўлди: у икки дақиқа давомида вазифани бажаришга урунди, аммо кейин давом эттиришдан бош тортди.Бутун турнир натижаларига кўра Бёрнссон ғалаба қозонди, 38 ёшли Саватинов ўнта ўриндан тўққизинчини эгаллади.
Декабрда Reddit фойдаланувчилари мусобақа суратларига эътибор қаратди. Be Amazed рукнида улар «Димитар Саватинов дунёдаги энг катта картошка кўтармоқда» деган ёзув билан сурат жойлади.
Шарҳларда фойдаланувчилар ўша унда паҳлавоннинг ўзи картошкага ўхшашини айтиб изоҳ қолдирган.Бир кун ўтгач сурат фотожабаларда тарқаб кетди.
Reddit фойдаланувчилари картошка тўғрисидаги кўплаб ҳазиллардан фойдаланиб, спортчини аккордеонист қилиб, унинг қўлига SpaceX ракетасини топширди.
Изоҳ (0)