Павлодардаги «Супербувижон-2018» кўрик танлови доирасида 72 ёшли Шолпан Иминова ғолиб бўлди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар берди.
Шолпан Иминова 20 йил давомида заводларнинг бирида маъданият ходими бўлиб ишлаб келган. Нафақага чиққандан кейин эса, Шолпан шаҳар хорида (жўрликда) қўшиқ куйлаган.
«Супербувижон-2018» кўрик танлови Павлодарда биринчи маротаба ўтказилиб, финалга 10 та иштирокчи етиб келди. Финалчи «опалар»нинг энг ёши – 62 да, энг ёши каттаси эса – 77 да бўлган. Танловни биринчи гуруҳ ногирони Валентина Толмачева ташкиллаштирган.
Танловда бувижонлар овқат тайёрлаган, кечки либосларда саҳнага чиқиб, меҳмонларни ром этган. Шунингдек, набирали бувилари қанчалик яхши эканлиги ҳақида ҳикоялар айтиб беришган.
Изоҳ (0)