АҚШнинг 41-президенти катта Жорж Буш билан видолашув маросими 3 декабрь, душанба куни Капитолий марказий ротонида бўлиб ўтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди .
Жорж Буш тобути Хьюстондан (Техас штатидан) Вашингтонга олиб келинди. Ҳарбийлар милтиқдан ўқ отиб, президентни сўнгги йўлга кузатиб қўйди. Жорж Буш тобути Капитолийнинг марказий залига жойланди.
Президенти сўнгги йўлга кузатилди администрация ва Вашингтоннинг юқори мартабали шахслари иштирок этди.
Буш Техас қишлоқ хўжалиги ва машинсозлиги унверситетининг президентлар кутубхонаси ҳудудида дафн этилади. Худди шу ерга, сиёсатчининг апрелда қазо қилган 92 ёшли турмуш ўртоғи ва уч ёшлигида ўлиб қолган қизининг хоки сочилган.
Катта Буш ўтган жума куни 94 ёшида вафот этди. 1989—1993 йилларда АҚШда президент бўлган катта Жорж Буш «совуқ уруш»нинг, Берлин девори қулашининг, СССР тарқалиши, Форс бўғозида биринчи урушнинг иштирокчиси ва гувоҳига айланган.
Изоҳ (0)