Украина президенти Пётр Порошенко 3 декабрь куни Россия билан чегарада қўшин бўлинмалари қайта жойлаштирилишини маълум қилди. Бу ҳақда Украина етакчиси сайтида хабар берилди, деб ёзади «РБК».
«Чегара мудофаасини кучайтириш учун тегишли бўлинмаларни қайта жойлаштириш амалга оширилади, ҳарбий ҳолат эълон қилинган вилоятларда ҳарбий машғулотлар бўлиб ўтади, биринчи навбатдаги захирали ўқув йиғилишлари ўтказилади», — деди у.
Порошенко мамлакатда атом ва гидроэлектрстанцияларини қўриқлаш кучайтирилаётганлиги, шунингдек, ҳаво ҳужумига қарши мудофаани кучайтириш учун чоралар кўрилишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Украина президенти Пётр Порошенко 28 ноябрдан 30 кун муддатга мамлакатнинг «тажовуз хавф солаётган» вилоятларида ҳарбий ҳолатни жорий этишга қарор қилганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)