Хитойда номусга тегиш ва қотилликда айбланиб 23 йиллик қамоқ жазосини ўтаган айбсиз эркак озодликка чиқди. Бу ҳақда Asia One хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
1996 йилда Цзин Чжехун 20 ёшли қизнинг номусига тегиш ва ўлдиришда айбланиб, кечиктирилган ўлим жазосига ҳукм қилинган. Судланувчи ҳукм устидан шикоят қилишга уринган ва тан олувчи кўрсатмаларни қийноқлар остида берганлигини маълум қилган. Бироқ суд жазони кучда қолдирган.
2014 йилда The Paper газетаси мазкур ишни суриштириш билан шуғулланган. Судланувчининг адвокати ҳимоясидаги шахснинг айбини тасдиқловчи тўғридан-тўғри далиллар йўқлигини маълум қилган. Шунингдек, ишда мос келмайдиган ҳолатлар мавжуд — қурбоннинг жасадида сигаретдан куйиш излари топилган, Цзин Чжехун эса чекмайди.
Қайта суд жараёни эркакнинг айбсизлигини тасдиқлади. У 2018 йилда 50 ёшга кирди. Бугун суд барча айбловларни ундан олиб ташлади.
Изоҳ (0)