30 ноябрь, жума куни Москва шаҳрида Россия спорт журналистикаси бўйича «Ғалаба энергияси» номли фестиваль кўрик танловининг финал босқичи бўлиб ўтди.
Унда ўзбекистонлик фотосуратчи Анвар Илёсов («Жаҳон» Ахборот агентлиги) чет элдаги рус тилли ОАВлар ўртасида ўтказилган танловнинг «Энг яхши фоторепортаж» номинациясида учинчи ўрин соҳиби бўлди. Биринчи ўрин Spacesuit Media фотоагентлиги сураткаши Сергей Саврасовга насиб этган бўлса, иккинчи ўринни «Франс-Пресс агентлиги» ходими Кирилл Кудрявцев банд этди.
Анвар Илёсов қуйидаги фоторепортажи билан танловда иштирок этди.
Изоҳ (0)