Ўзбекистонда ахборот коммуникация-технологиялари соҳасини янада ривожлантириш, ўқувчи ва талаба-ёшларни дастурлаш тиллари, IT соҳасида инновацион ғояларни яратишга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида TUIT OPEN – 2018 дастурлаш бўйича мусобақа ташкил этилди, деб ёзади ЎзА.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида ўтказилган мусобақанинг финал босқичида республиканинг барча ҳудудларидан 34 жамоа иштирок этди.
Улар C++, Java, Pyhton, Pascal дастурлаш тиллари юзасидан билимларини ўзаро синовдан ўтказди.
Якуний натижаларига кўра, М.Ломonosов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали «МСУ Ташкент 0» жамоаси биринчи, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг TUIT: ALVA жамоаси иккинчи, ТАТУ Урганч филиалининг TUIT Urgench Branch masters жамоаси эса учинчи ўринни эгаллади.
Ғолиб жамоаларга пул мукофотлари ажратилди.
Изоҳ (0)