Тошкент фармацевтика институти вакиллари Санкт-Петербург давлат кимё фармацевтика университетига ташриф буюрди. Улар таълим даргоҳидаги кутубхона, кафедралар, лаборатория хоналари, ўқув жараёнлари, доривор ўсимликларни етиштириш учун мўлжалланган ҳудуд ҳамда моддий техник базалари билан яқиндан танишди, деб ёзади ЎзА.
Санкт-Петербург давлат кимё фармацевтика университети ва Тошкент фармацевтика институти ўртасида меморандум имзоланди. «Йўл харитаси»га кўра, масофавий малака ошириш тизимини йўлга қўйиб, тез орада профессор-ўқитувчилар билан тўғридан-тўғри онлайн тарзда дарслар ташкил этилади.
Ташриф сўнгги Тошкент фармацевтика институтида Санкт-Петербург давлат кимё фармацевтика университети билан ҳамкорликда факультет ташкил этиш ҳамда ушбу факультет битирувчиларига иккита диплом тақдим этилиш юзасидан келишув имзоланди.
Изоҳ (0)