Қозоғистон фуқароси, машҳур бизнесмен Оскар Хартманн «Maxфий миллионер» реалити-шоусида иштирок этди, деб ёзади «Zakon.kz».
Бизнесмен реалити-шоу доирасида Архангельск вилоятининг муҳтож аҳолисига беш миллион рублдан ортиқ пулларни тарқатди.
Лойиҳа қоидаларига кўра, муваффақиятли тадбиркорлар ва бизнесменлар ўз хоҳиши билан бадавлат ҳаётдан воз кечиб, пуллар ва алоқаларсиз Россия шаҳарларига йўл олади. Улар реалити-шоу давомида ёрдамга муҳтож одамларни топиб, уларга молиявий кўмак кўрсатиши керак.
Северодвинскда миллионер Оскар Хартман ўзини германиялик камбағал фермер сифатида кўрсатиши керак эди. У нотаниш шаҳарда кун кечириш учун иссиқхонада ишлаб, кўчада ухлашга мажбур бўлди. У дайди кўринишида юриб, пулга муҳтожларни учратиш ва уларга ёрдам беришга эришди.
Изоҳ (0)