Ўзбекистон давлат божхона қўмитаси Украинанинг 4,8 миллион доллардан ошиқ фармацевтика маҳсулотини ҳеч бир изоҳсиз расмийлаштирмай келмоқда. Бу ҳақда «Украина дори-дармон ишлаб чиқарувчилари» ассоциациясига таяниб, Spot хабар берди.
Жумладан, ўзбек божхоначилари «Фармак» корхонасининг 2,2 миллион доллар, «Юрия-Фарм» корхонасининг 2 миллион долларлик, шунингдек, бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини тўхтатиб турибди.
Ассоциация Украина бош вазири Владимир Гройсманга вазиятга шахсан аралашиш ва уни ҳал этишда кўмак бериш юзасидан расман мурожаат қилди.
Изоҳ (0)