Италиянинг Лечче шаҳри карабинерлари 26 ноябрь, душанба куни 41 кишини ҳибсга олиш бўйича операция ўтказди. Улар Апулия жанубий вилоятига наркотиклар етказиш ва сотиш бўйича икки йирик канални ташкил этишда гумонланмоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Ҳуқуқ-тартибот органларининг маълум қилишича, ҳибсга олиш учун чиқарилган ордерларга кўра, 30 киши қамоққа олиниши, яна 11 киши уй қамоғига олиниши лозим. Ҳибсга олинганларга наркобизнесни ташкил этиш, қурол-яроғ сақлаш ва олиб юриш айблари эълон қилинмоқда.
Наркосавдогарлар эгаллаб олган ҳудудларга Апенин ярим оролининг асосий провинциялари — Лечче, Бриндизи ва Бари кирган. У ерга кокаин, гашиш, героин ва марихуана сотиш учун етказилган.
Операция давомида фаолиятидан даромадлар маҳаллий мафия тузилмасига келиб тушган икки гуруҳга зарба берилган.
Изоҳ (0)