25 ноябрь куни Украина ҳарбий кемалари билан юз берган ҳолат туфайли ёпилган Керч бўғози фуқаролик кемалари ҳаракати учун қайта очилди, деб хабар берди «Meduza».
26 ноябрь куни эрта тонгда илк кемалар Керч — Еникал канали йўналиши бўйлаб ҳаракатлана бошлади.
25 ноябрь куни федерал хавфсизлик хизмати чегарачилари Украина ҳарбий денгиз кучлари кемаларини Россия давлат чегараларини бузганликда айблаб, Керч бўғозини ёпиб қўйган эди.
Изоҳ (0)