Ироқ хавфсизлик кучлари 21 ноябрь кунги операция давомида ИШИД террорчилик ташкилотининг «Каткут» номи билан машҳур юқори мансабдаги етакчиларидан бирини йўқ қилди. Бу ҳақда АҚШ коалицияси баёнотида маълум қилинди, деб ёзади «РИА Новости».
Террорчи Ироқнинг Салаҳ-эд-Дин вилоятида йўқ қилинганлиги таъкидланмоқда.
«‘Каткутънинг йўқ қилиниши ИШИД раҳбарияти занжирини узиб, уларнинг минтақада, шунинг ундан ташқарида террорчилик ҳужумларини амалга ошириш имкониятини камайтиради», — дейилади тарқатилган хабарда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)