АҚШнинг Тусон шаҳрида яшовчи қиз Дебби Герлак вафот этган йигитига «турмушга чиқди». Йигит никоҳ маросимидан бир неча ой олдин автоҳалокатга учраб, вафот этган. Big Picture никоҳ куни акс этган суратларни тақдим этди.
2018 йилнинг 11 ноябрь куни Дебби Герлак ва Рэнди Циммерман никоҳдан ўтиши керак эди. Бироқ йигит 2018 йилнинг 1 февралида ўз мотоциклида ҳалокатга учраган ва вафот этган.
Яқинда Дебби Facebook’да никоҳ бўлиб ўтиши керак бўлган кунда никоҳ кўйлагида тушган суратларни эълон қилди.
График муҳаррир ёрдамида фотограф Деббининг суратларига куёвнинг тасвирини қўшган. Суратларда Рэнди арвоҳ каби кўринган. Баъзи фойдаланувчилар Рэндини ўз рафиқасига ҳар доим ғамхўрлик қиладиган «қўриқчи фаришта» деб атаган.
Изоҳ (0)