Ҳиндистоннинг жанубий Карнатака штатида автобуснинг каналга қулаши оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳодиса Бангалор шаҳридан 105 километр узоқда рўй берди. Автобус йўл ёқалаб ўтган каналга тушиб кетди ва чиқиш эшиклари ёпилиб қолди. Шу сабабли атиги 4 киши тирик қолди.
Гувоҳларга кўра, автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни уддалай олмай қолган. Ўнлаб ҳалок бўлганлар орасида 5 нафар бола бўлгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)