Япониянинг Ришё университетида «Буюк ипак йўли — тарих, археология ва санъат» мавзуига бағишланган Ўзбекистон – Япония халқаро симпозиуми бўлиб ўтди. Бу ҳақдаб ЎзА хабар берди.
Ришё университети лойиҳаси асосида Ўзбекистон ва Япония академик алмашуви доирасида ташкил этилган нуфузли тадбирда Термиз давлат университети ректори, сенатор Абдуқодир Тошқулов ҳам иштирок этиб, «Термиз давлат университети ва Япониянинг Ришё университети ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари: туризмнинг ривожланиши» мавзуида маъруза қилди.
Япония матбуотида Термиз давлат университети ва Сурхондарё вилоятининг бой тарихи, ўтмиши ва бугуни ҳақида кўплаб мақолалар чоп этилди. Келгуси йил баҳор фаслида Ришё университитети билан ҳамкорликда йирик конференция ташкил этишга, таълим Термиз давлат университетида мазкур университет билан ҳамкорликда археология факультетини ташкил этишга келишиб олдинди. Термиз давлат университетининг иқтидорли беш талабаси келгусида Ришё университетида ўқишни давом эттириш имкониятига бўлади.
Изоҳ (0)