Тошкент шаҳар ҳокимлигида Туркиянинг етакчи Armes Group компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Компания вакиллари пойтахтда амалга оширилиши белгиланган Med City, Yunusobod City, «Нурафшон йўли» лойиҳаларида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.
Учрашувда мазкур лойиҳаларни амалга ошириш босқичлари ва бошқа бир қатор истиқболли лойиҳалар муҳокама этилди.
Изоҳ (0)