Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов Париждаги Халқаро модалар академияси президенти Жан-Филлип Ваклюер раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.
Музокаралар олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланди.
Жумладан, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти билан ҳамкорликда факультет очиш режалаштирилди. 2019/2020-ўқув йилидан ушбу факультетга қабул амалга оширилади.
Изоҳ (0)