Ўзбекистонда қор-ёмғирли кунлар бошланди, деб ёзади ЎзА.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 26 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 24 ноябрда кечаси ва кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, 25 ноябрда кечаси 3—8 даража совуқ, кундузи 2—7 даража илиқ; 26—27 ноябрь кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 2—7 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 24 ноябрда ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин, 25 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 26—27 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади, 24 ноябрда баъзи жойларда 15—20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 24 ноябрда кечаси ва кундузи 5—10 даража илиқ, 25 ноябрда кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади. 26 ноябрда кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 10—15 даража илиқ, 27 ноябрда кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради. 24 ноябрда ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. 25 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 26—27 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади, 24 ноябрда баъзи жойларда 15—20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 24 ноябрда кечаси ва кундузи 5—10 даража илиқ, 25 ноябрь кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 2—7 даража илиқ, баъзи жойларда 10 даражагача илиқ, 26 ноябрда кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 10—15 даража илиқ бўлади. 27 ноябрда кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 24 ноябрда ёмғир ёғади, 25 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 26—27 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 24 ноябрда кечаси 7—12 даража илиқ, кундузи 12—17 даража илиқ, 25 ноябрда кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 8—13 даража илиқ, 26 ноябрь кечаси 2—7 даража илиқ, кундузи 13—18 даража илиқ, 27 ноябрда кечаси 2—7 даража илиқ, кундузи 7—12 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 24 ва 27 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 25—26 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади, 23—24 ноябрда баъзи жойларда кучайиши мумкин. Ҳарорат 24 ноябрда кечаси 7—12 даража илиқ, кундузи 12—17 даража илиқ; 25 ноябрда кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 8—13 даража илиқ, 26 ноябрь кечаси 2—7 даража илиқ, кундузи 13—18 даража илиқ, 27 ноябрда кечаси 2—7 даража илиқ, кундузи 7—12 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 24 ва 27 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 25—26 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 24 ноябрда кечаси ва кундузи 6—11 даража илиқ, 25 ноябрда кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 3—8 даража илиқ, 26—27 ноябрда кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 8—13 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, фақат 25 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади, 24 ноябрда баъзи жойларда 15—20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0—5 даража совуқдан 4—9 даража совуққача, кундузи 2—7 даража илиқдан 3 даража совуқ, 2 даража илиққача ўзгариб туради.
Изоҳ (0)